• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сўз устаси Ҳалима Ибрагимова «Бировнинг таҳоратига намоз ўқийдиган» қизларни танқид остига олди

    Сўз устаси ва актриса Ҳалима Ибрагимова ҳозирги кунда оилавий ажримларнинг кўплигини йигит ва қизнинг совчилар орқали эмас, балки интернет орқали танишаётгани билан изоҳлайди. Бу ҳақда у журналист Миролим Исажонов билан суҳбатда айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Биламизки, сиз жуда кеч турмушга чиққансиз. Ҳозир бахтли бир хонадон бекаси, икки фарзанднинг онаси ва севимли рафиқасиз. Бугунги кун ёшларининг аксарияти ҳаётнинг оқу қорасини тўла англаб етмай, эрта оила қураётгани, уларнинг кўпчилиги муқаддас қўрғонга енгил назар билан қараб, осонгина барбод қилаётгани янада ачинарлидир. Бундай дилни ларзага солувчи манзараларга муносабатингиз қандай?

    Йигирма икки ёшимда биринчи марта совчи келганида, яқинларим турмушга узатмоқчи бўлишган. Аммо онамнинг соғлиғи ва ўзим мустақил ҳаёт қуришга тайёр эмаслигимни билганим боис бунга кўнмаганман. Мактабда ўқиб юрган кезларим дадам вафот этган. Оилада барчамиз қиз фарзанд бўлганимиз туфайли рўзғорнинг юки кўпинча менинг зиммамга тушарди ва уддасидан чиқишга интилардим. Бунинг устига у кезларда иккала опам турмушга чиқиб кетишган, синглим эса ёш эди. Онамни йиғлатмаслик, уни ҳеч кимдан кам қилмай, парваришлаш, коммунал тўловларни вақтида тўлаш ниятида тиним билмай ишлардим, ҳалол меҳнат қилардим. Оилада ўғил бўлмагани туфайли фикру хаёлим пул топиш бўлган. Эрга тегиб кетсам, волидамнинг ҳоли нима бўлади, деган саволлар менга тинчлик бермасди. Синглимни мендан олдин турмушга узатганмиз. Ўзим эса йигирма саккиз ёшимда оила қурдим. Яратганга шукр, шахсий ҳаётимдан сира нолимайман.

    Бугун ёш оилаларнинг эрта дарз кетаётгани оғриқли мавзу. Назаримда, янги ҳаёт остонасида турган кўплаб ука-сингилларимиз ҳали ёш, бунинг устига ҳаёт қийинчиликлари билан тўқнаш келмагани ҳам ажримларни келтириб чиқармоқда. Уларнинг кўпчилиги бир-бирларини тўлиқ билмасдан, ташқи кўриниши, мол-давлат, енгил-елпи ҳою ҳавасларга учиб, ришталарини боғлашмоқда. Ички туйғулар, келгусидаги оилавий мақсадлар, режалар эса иккинчи даражали бўлиб қоляпти. Кейин айрим йигит-қизларнинг танишуви совчилар орқали эмас, балки ижтимоий тармоқлар сабаб юзага келаётгани ҳам ажралишларнинг бир омили бўлаяпти ва бу жуда ачинарли ҳолат. Интернетни кўп кузатганим боис баъзи қизлар ўзгалар тайёрлаган пишириқ ва таомларни ўзи пиширгандек кўрсатиб, бировни таҳоратига намоз ўқиётгани ҳам киши ғашини келтиради. Бу каби ҳолатларнинг келиб чиқмаслиги учун аввало, ота-оналар фарзанди тарбияси, унинг келажаги ҳақида қайғуриши, ўғил-қизини бирор ҳунарли қилиб, мустақил рўзғор тебратишга тайёрлаб, сўнг бошини қовуштириши шарт, деб ўйлайман.

    Ҳалима Ибрагимова, сўз устаси, комик актриса

    05.10.2018, 23:00   Изоҳ (0)   96353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уч ой аввал изсиз йўқолган энг кўп даромад олувчи хитойлик актриса топилди

    04.10.2018, 10:45

    Шарл Азнавур Тошкентда гастроль билан кутилганди

    02.10.2018, 09:05

    Наргиза Салмонова турмушга чиқиш таклифи муҳрланган суратлар билан бўлишди (фото)

    01.10.2018, 13:54

    Уилл Смит 50 ёшини резина арқон билан жарликка сакраш орқали нишонлади (видео)

    27.09.2018, 15:03

    Женнифер Лопес Лас-Вегасдаги концерти чоғида саҳнада йиқилиб тушди (видео)

    26.09.2018, 12:15

    Актриса Диана Ягофарова катта танаффусдан сўнг «Мақсад» фильми премьерасида кўриниш берди (фото)

    16.09.2018, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.