Шу йил май ойида Шарл Азнавур Тошкентда гастроль билан кутилганди. Бироқ қўшиқчи йиқилиб, чап қўлини жиддий жароҳатлаган, шу сабаб ташриф қолдирилганди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Таниқли қўшиқчини Ўзбекистон, Петербург ва Японияда концерт билан кутишганди. Аммо улар бекор қилинди.
Ниҳоят сентябрда у Японияга бориб, мухлисларга концерт беради. Аммо Ўзбекистон гастролларига қўшиқчида куч қолмади.
Шарл Азнавур Франция жанубида 1 октябрга ўтар кечаси 94 ёшида вафот этди.
2005 йилда таниқли қўшиқчи Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивалида иштирок этган ва бу шаҳарда бўлиш билан боғлиқ болалик орзуси ушалганлигини тан олганди.
«Гўзал ва афсонавий Самарқанд ҳақида 12 ёшимда таниқли француз драматургининг ’Самарқандга борайлик’ пьесасидан билиб олган, сўнг қадимий шаҳарни кўриш орзуси пайдо бўлганди. Катта қизиқиш ва ҳаяжон ила мамлакат билан танишдим, қадимий шаҳарлар — Самарқанд ва Бухорони кўриб чиқдим. Улар бетакрор ва ноёб маданияти, санъати билан ажратилиб туради. Улар минг йиллик тарихга эга бўлиб, бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилади», — деганди Азнавур.
Изоҳ (0)