«Супер келинчак» фильми орқали машҳурликка эришган актриса Диана Ягофарова катта танаффусдан сўнг 14 сентябрда Ёшлар ижод саройида режиссёр Рустам Мелиевнинг «Мақсад» фильми катта премьерасида кўриниш берди. Бу ҳақда My Day хабар бермоқда.
Актриса фильм премьерасига турмуш ўртоғи билан ташриф буюрди.
Диана Ягофарова ўзбек томошабинига «Зирапча», «Ташландиқ», «Ичкуёв» фильмлари орқали таниш. Унга режиссёр Баҳром Ёқубовнинг «Супер келинчак» фильмидаги роли катта машҳурлик келтирган. Айни дамда актриса икки фарзанднинг онаси.
Изоҳ (0)