Американинг Transcend Air стартапи вертикал тарзда ҳавога кўтарилувчи йўловчи самолётини тақдим этди, деб ёзади «Российская газета».
Бундай самолётлар бизнес-ташувларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, тадбиркорларга парвоз ва унга тайёргарлик ишлари (аэропортга бориш, рейс учун рўйхатдан ўтиш, юкни кўздан кечириш)га кетадиган вақтни сезиларли равишда камайтириш имконини беради. Учиш ва қўниш мос келувчи исталган майдончаларда, шу жумладан, вертолёт майдончасида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ҳозирча компания парвозлар учун рухсат олиш мақсадида тегишли идоралар билан музокараларга киришди, рухсатномани 2024 йилгача олишга умид қилишмоқда.
Самолётни яратишга эса 6 йил вақт сарфланди. Салондаги жойлар бор-йўғи олтита бўлиб, у ерда стюардессалар бўлмайди.
Агар лойиҳа ишга туширилса, самолётда Нью-Йоркдан Бостонга (306 км) 36 дақиқада, Лос-Анжелесдан Сан-Францискога (560 км) 55 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)