Бугун, 5 октябрда 66 ёшини нишонлаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга республика ҳукумати аъзолари, мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан табриклар келиб тушмоқда, деб ёзади Asia-Plus. Президентнинг ўзи эса бугун расмий ташриф билан Японияда бўлиб турибди.
«Одатда давлат раҳбарининг туғилган кунига атаб табрикнома (откритка)лар беришади, бу сафар Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Японияда бўлгани учун унинг номига ҳукумат аъзоларидан қутловлар келиб тушмоқда. Эртага президент Токиодан Душанбега қайтади», — деди нашрнинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.
У бугун Эмомали Раҳмон номига МДҲнинг баъзи давлатлари етакчиларидан ҳам табриклар келиб тушишини истисно қилмади.
Изоҳ (0)