Россиянинг Тверь вилоятида рейс автобуси ва йўналишли такси тўқнашиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «РБК» шошилинч хизматларга таяниб. Жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда.
Тўқнашув Некрасово аҳоли пункти яқинида юз берган. Иккита транспорт воситаси бир-бири билан рўпарадан тўқнаш келган.
Тверь вилояти бўйича ИИВ бошқармаси хабарига кўра, «Лиаз» ва «Форд» русумидаги иккита автобус Тверь — Ржев автомобиль йўлида тўқнашиб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар сони эса аниқ кўрсатилмади.
Баъзи манбалар 13 нафар қурбон ҳақида маълумот бермоқда.
Изоҳ (0)