Пентагоннинг гени ўзгартирилган вирусларни тарқатиш учун ҳашаротлардан фойдаланишни назарда тутувчи дастури Биологик қурол ҳақидаги конвенцияни бузиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru» халқаро олимлар гуруҳи тадқиқотига таяниб.
Эволюцион генетика, биоэтика ва ушбу соҳалар билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар билан шуғулланувчи Германия ва Франция университетлари мутахасссислари тадқиқотларига кўра, Пентагоннинг истиқболли тадқиқот лойиҳалари бошқармасида (DARPA) Insect Allies («Иттифоқдош ҳашаротлар») дастури ишлаб чиқилмоқда, у ўсимликлар хромосомаларининг ҳашаротлар тарқатувчи вируслар томонидан амалга оширилувчи «горизонтал» редакциясини аниқлаши керак.
Олимлар таъкидлашича, бу дастурнинг муҳим биологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари бор, улар эа Пентагон томонидан қўлланилиши мумкин.
«Пировардида бу дастур кўпчилик томонидан ғайирли мақсадда биологик агентлар ва уларни етказиш воситаларини яратишга уриниш деб қабул қилиниши мумкин, агар бу рост бўлса, Биологик қурол ҳақидаги конвенцияга зид келади», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)