Шимолий Корея ҳукумати август бошидаёқ ўзининг асосий ракета полигонини демонтаж қилиш ишларини тўхтатган. Бу ҳақда Жон Хопкинс университети қошидаги 38 North таҳлил марказига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Полигон демонтажининг тўхтатилганидан 27 сентябрь куни олинган сунъий йўлдош суратлари ҳам гувоҳлик бермоқда.
Экспертлар фикрича, полигонни йўқ қилиш бўйича қониқарсиз фаоллик бир нечта сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин, масалан Пхеньян демонтаж жойига халқаро кузатувчилар ташрифини ташкиллаштирмоқчи. Шунингдек, таҳлилчилар ракета полигони АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг КХДРга бўлғуси ташрифи якунлари бўйича йўқ қилиниши мумкинлигини тахмин этди.
Изоҳ (0)