Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда давлат органларига хусусий тадбиркорлик субъектларига тегишли юридик шахсларнинг ҳужжатларида муҳр талаб қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бизнес тежаш имконига эга бўлиши учун тадбиркорлик кодексига тузатишлар киритилди. Энди ҳужжатларни тасдиқлаш учун хусусий тадбиркорлик субъектлари муҳрдан фойдаланишга мажбур эмас, масъул шахс имзосининг ўзи етарли.

Шу билан бирга, муҳрдан фойдаланиш ҳам тақиқланмаган.

«Хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида муҳрдан фойдаланиш ёки ўз хоҳишига кўра ундан воз кечиш ҳуқуқига эга. Муҳрдан фойдаланмаслик ҳуқуқи хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликдаги жараёнларини сезиларли даражада соддалаштиради», — дейилади хабарда.

Шунингдек, тузатишларга кўра, давлат органлари, молиявий ташкилотлар, шу жумладан иккинчи даражали банклар муҳрни ҳужжатнинг мажбурий элементи сифатида талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Улар хусусий тадбиркорлик субъектларининг фақат ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларини қабул қилишга мажбур.

Бизнес юритишни соддалаштиришни таъминлашда тузатишлар Жаҳон банки, шунингдек АҚШ, Дания, Норвегия, Швеция, Германия, Австрия, Швейцария, Буюк Британия, Австралия, Канада, Финляндия ва Грузия мамлакатлари тавсияларига асосланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)