Парламентдаги овоз беришларнинг иккинчи босқичи якунларига кўра, Ироқнинг янги президенти Барҳам Солиҳ бўлди, деб ёзади «ТАСС».
Солиҳнинг номзодини президент лавозимига «Курдистон ватанпарварлик иттифоқи» партияси илгари сурди. Унинг асосий рақиби Курдистон демократик партияси аъзоси Фуад Ҳусайн бўлди. Мажлисда 265 депутат қатнашди. Солиҳ 165 та, Ҳусайн — 90 та овоз тўплади.
Қонунчиликка кўра, давлат раҳбари лавозимига фақат курд жамияти вакили даъвогарлик қилиши мумкин. Дастлаб сайловларда 24 нафар номзод илгари сурилган эди.
Солиҳ 2009—2012 йилларда Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)