НАТО Норвегияда кенг кўламли Trident Juncture ҳарбий машғулотларни ўтказади. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Машғулотлар 25 октябрдан 7 ноябргача Норвегия ҳудудида, Болтиқ денгизида ва Шимолий Атлантикада бўлиб ўтади. Уларда 31 та мамлакатдан тахминан 45 минг ҳарбий, шунингдек, 110 дан ортиқ самолёт ва 60 та кема иштирок этади.
Машғулотлар Россияга қарши қаратилган, улар мудофаа характерига эга ва альянс иштирокчиларидан бирига қилинган ҳужумга жавобни акс эттиради.
Хабар қилинишича, Германия қуролли кучлари машғулотларга 10 минг аскар ва тўрт мингта ҳарбий техника жўнатади.
НАТО машғулотларни 1991 йилдан буён ўтказилаётган энг йириги деб атамоқда. ЕХҲТнинг барча мамлакатларига, шу жумладан, Россияга машғулотларга ўз кузатувчиларини юбориши учун таклифнома жўнатилган.
Изоҳ (0)