2019 йил 1 январдан бошлаб болалар боғчалари тарбияланувчиларига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилади, шунингдек нодавлат мактабгача таълим муассасаларини лицензиялашга қўйиладиган талаблар қатъийлаштирилади. Президентнинг ЎзАда эълон қилинган «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ана шулар назарда тутилган, деб ёзади Norma.
«UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2019 йил 1 январгача:
- болани давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланганда;
- мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган болалар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича хизматни жорий этади.
Изоҳ (0)