Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 1 октябрь куни соат 01:45 атрофида «Наво» МФЙ, «Янги дарвоза» кўчаси, 103-уйда яшаган, 1965 йилда туғилган Ғ.Ш. маст ҳолда уйида сигарета чекиб, ухлаб қолади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Бунинг оқибатида сигарет кули кўрпа устига тушиб, ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 02:20да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 35 квадрат метр майдонида том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрди. Ғ.Ш.нинг куйган ҳолдаги жасади топилди.
Изоҳ (0)