Ўзбекистон ИИВ делегацияси Шеньян шаҳрида (Ляонинь провинцияси) Хитой жиноий полицияси томонидан ташкил этилган семинарда иштирок этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Делегация аъзолари ҳодиса жойини кўздан кечириш тактикаси, рақамли экспертизалар ўтказиш амалиёти билан танишди.
Маҳаллий жамоат хавфсизлиги бошқармасига бориш давомида ходимлар криминалистиканинг айрим йўналишлари бўйича тажриба алмашди. Криминалистика ва махсус лабораториялар моддий-техник базаси, мазкур йўналишда текширувлар ўтказиш услублари билан танишди.
Шунингдек, делегация учун бармоқ излари таҳлилининг янги услублари, кибержиноятчилик билан курашнинг замонавий усуллари, электрон далилларни олиш, жиноятларни очишда ДНК-технологияларни қўллаш самараси намойиш этилди.
Изоҳ (0)