Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида 2018 йил 3 октябрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Таълим вазири (US Secretary of Education) Беци Девос ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ходими Рустам Каримжонов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш сифатини ошириш бўйича музокаралар олиб борди.
Хабарда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар тарихида биринчи маротаба таълим вазирлари ўзаро учрашди.
Изоҳ (0)