Facebook’даги «Халқ фикри» гуруҳида Spark ҳайдовчиси машина ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқариб кетаётгани тасвирланган видео жойлаштирилди.
Гуруҳ маъмури Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига «Ким экан бу маданиятли?» дея мурожаат қолдирган. Автомобиль рақам белгиси ва ушбу постдан бу ҳолат Самарқанд кўчаларидан бирида кузатилганини пайқаш мумкин.
Ҳозирча бошқарма томонидан бу ҳолатга муносабат билдирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида ёш боласини тиззасига ўтқазиб, Spark ҳайдаб кетаётган аёл видеоси муҳокамаларга сабаб бўлган эди. ИИББ томонидан аёлга нисбатан чоралар кўрилган.
Изоҳ (0)