Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида шу йил 30 июнь куни номаълум шахс Қумбанги маҳалласида яшовчи М.Б.нинг уйига очиқ қолган деразаси орқали кириб, хонасидан 3 млн. сўм пул, 200 АҚШ доллари, заргарлик буюмлари ва 3 дона мобил телефонни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Миришкор туманида яшовчи И.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)