Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жорий йилнинг 30 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс Чилонзор 30-даҳада жойлашган «Прага» қаҳвахонаси олдида қаровсиз қолдирилган Р.Ў.га тегишли Matiz автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи М.М. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)