Олимлар биринчи «юлдузлараро астероид» — Оумуамуанинг аниқ траекториясини ҳисоблаб чиқди ва унинг Қуёш ва Ер томонга бир неча миллион йил аввал саёҳати бошланган бўлиши мумкин бўлган бир нечта юлдуз тизимининг номларини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Оумуамуанинг траекторияси бўйича янги маълумотлар ва GAIA зондидан олинган тасвирлар осмон жисмининг ватанига эҳтимолий даъвогарларнинг доирасини аниқлашга ёрдам берган.
Нисбатан ишончли номзод ҳозирча Кита юлдузлар туркумидаги HIP 3757 қизил юлдузи бўлмоқда, у Ердан 77 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Изоҳ (0)