Янгийўл шаҳрида 20 сентябрь куни соат 17:40 ларда, Янгийўл туманида яшовчи, мавсумий ишчи, 2000 йилда туғилган, Н.Э. ишонч қоғозисиз, ҳеч қандай ҳужжатларсиз Тошкент шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятларидан бирига тегишли Ласетти русумли автомашинани Янгийўл шаҳар Ш.Рашидов кўчасида бошқараётиб, пиёда, вояга етмаган, 2007 йилда туғилган, А.З.ни уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Оқибатда пиёда А.З. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 24 сентябрь куни Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)