Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Аждодларга муносиб авлод бўлайлик» шиори остида кураш, футбол ва югуриш бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мусобақада Бўстонлиқ тумани ёшлари ва ҳарбий қисм хизматчилари ўзаро куч синашди.
Мусобақани Бўстонлиқ туман ҳокимияти вакиллари, Болалар ўсмирлар спорт мактаби аъзолари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вакиллари бевосита кузатиб, баҳолаб борди.
Кураш бўйича умумжамоа миқёсида 1- ва 3-ўринларга мезбон ҳарбий хизматчилар эгалик қилган бўлса, 2-ўринни Бўстонлиқ ёшлари эгаллади. Футбол бўйича Бўстонлиқ ёшлари биринчиликни эгаллаган бўлса, югуриш бўйича ҳарбий хизматчилар ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Изоҳ (0)