Чимён россияликлар орасида МДҲ мамлакатларидаги энг талабгир тоғ-чанғи саёҳатлари рўйхатида олтинчи ўринни эгаллади, деб ёзади «Podrobno.uz».
«ТурСтат» таҳлил агентлиги маълумотларига кўра, 2018—2019 йил қишида Ўзбекистон курортларида ўртача 7 кун дам олишни режалаштиришмоқда. Чимёнда сайёҳлик бюджети суткасига 70 долларни ташкил этади. Айни вақтда энг арзон қишки ҳордиқ Беларуснинг Силичи ва Логойск тоғ-чанғи курортларига тўғри келади.
МДҲ мамлакатларидаги энг оммабоп тоғ-чанғи курортлари ўнталиги:
- Чимбулоқ, Қозоғистон
- Гудаури, Грузия
- Шоҳдоғ, Озарбайжон
- Силичи, Беларусь
- Сахкадзар, Арманистон
- Чимён, Ўзбекистон
- Қоракўл, Қирғизистон
- Логойск, Беларусь
- Тўфондоғ, Озарбайжон
- Олтой Альп тоғлари, Қозоғистон.
Изоҳ (0)