Тошкент шаҳрида оғир жиноятда гумонланувчи шахс қидирилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.
«Оғир жиноят содир қилганликда гумонланувчи 1991 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Жураев Шоҳрух Қобил ўғли қидирилмоқда. Гумонланувчи хавфли, ёнида пичоғи бор, қарши куч ишлатиши мумкин», — дейилади хабарда.
Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан гумонланувчининг турар жойи маълум бўлса, ушбу рақамлар орқали хабар бериши сўралди: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14.
Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ қилган кимсанинг шахси сир тутилишини тўлиқ таъминлайди.
Изоҳ (0)