BP трансмиллий нефть-газ компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга тайёр, бу ҳақда компаниянинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Майкл Денисон айтиб ўтди, деб ёзади Spot «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, компания Қорақалпоғистоннинг Шимолий Устюрти ва Фарғона вилоятидаги истиқболли конлар устида иш олиб боради. У ерда углеводородларни қазиб олиш учун илгари қўлланилмаган технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
«BP компанияси Castrol мой маҳсулотлари сотувини республикада истиқболли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан кенгайтиришни режалаштирмоқда», — дея маълум қилди Денисон.
Бундан ташқари, компания ўз технологияларини жорий этиш орқали муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини оширишда иштирок этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)