Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси яқин орада UzFinder мобил дастурини ишга туширади, у туристларга энг яқиндаги санитария-гигиена тугуни жойлашган жойни топишда ёрдам беради, деб ёзади «Podrobno.uz».
Дастур янги сайёҳлик инфратузилмаси объектлари яратилишини ҳисобга олиб, доимий равишда янгилаб турилади.
2018 йилнинг февралида ўзбекистонлик тадбиркорларга бутун мамлакат бўйлаб ҳожатхоналар қуриш учун имтиёзлар тақдим этилди. Масалан, улар ҳожатхона қурса, йилига 100 миллион сўм, уларни сақлаб, назорат қилиб турса, йилига 12 миллион сўмгача солиқ имтиёзига эга бўлиши мумкин.
Натижада имтиёзлар жорий қилинганидан буён давлат-хусусий шериклик асосида зарур стандартларга жавоб берувчи 147 та ҳожатхона қурилди.
Изоҳ (0)