Шу йил 27 август куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Н.Ю. исмли аёлнинг уйи олдида уни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, бўйнидаги занжирини олиб, воқеа жойидан қочиб кетганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Д.М. исмли аёл ва Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи М.А. исмли эркак содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)