Uzcard тизими яна ишлай бошлади, деб хабар берди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз Telegram-каналида.
Ҳали барча операцияларни бажариш имкони йўқ. Ҳозирча фақат картадаги ҳисобни кўриш мумкин. У тизимнинг қолган фаолияти ҳам тўлиқ тикланишига умид билдириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Uzcard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлиги, унинг серверларида жиддий хато юзага келгани туфайли, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб савдо шохобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олишнинг ҳам имкони бўлмаган эди.
Изоҳ (0)