Ўзбекистонда яна Facebook ижтимоий тармоғига уланиш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Мазкур ҳолат 16 сентябрь, соат 17:00 лардан бошлангани қайд этилган. Шу билан бирга, Facebook VPN сервисидан фойдаланганда бинойидек ишламоқда.
Downdetector сервисига кўра, Италия, Польша, Германия ва Буюк Британияда ҳам фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келмоқда.
Изоҳ (0)