Инновация вазирлиги янги лойиҳа — QR Book карталарини ишга туширди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Энди талабалар зарур адабиётни қидириш учун вақт сарфламайди ва ўқув қўлланмалари, виртуал лабораториялар ва мультимедиа воситаларидан телефон ёрдамида онлайн фойдаланиши мумкин. Бунинг учун у смартфонига QR code реадер картасини юклаб олиши керак. Шундан сўнг китобни машина, жамоат транспорти, ўқув юрти ёки дам олишда ўқиш имконига эга бўлади.
Лойиҳани такомиллаштириш учун келгусида QR Book карталарида видео ва анимация, фотоматериаллар, лаборатория ишларини жойлаштириш мўлжаллаган.
Мазкур лойиҳа дастлаб Тошкент давлат стоматология институтида тажрибадан ўтказилади ва кейинчалик барча олий ўқув юртларида жорий этилади.
Изоҳ (0)