RAEX-Europe Ўзбекистон суверен рейтингининг миллий валютадаги «Б+»(ҳукумат кредит қобилиятининг мўътадил паст даражаси) даражасини тасдиқлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Хорижий валютадаги рейтинг эса «B» даражасидан «Б+» даражасигача кўтарилди.
Рейтинг прогнози позитив бўлиб, бу ўрта муддатли истиқболда рейтинг даражаси янада кўтарилиши эҳтимоли юқори эканлигини англатади.
Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги суверен кредит рейтинги оширилиши валюта хатарларини пасайтиришга хизмат қиладиган иқтисодий ислоҳотлар режали равишда амалга оширилаётгани, салоҳиятли фискал ва пул-кредит сиёсати, шунингдек, давлат қарзи танглиги хавфи камайганидан далолат беради.
Изоҳ (0)