Американинг F-22 қирувчилари Аляска қирғоқларидан ғарбда Россиянинг Ту-95 стратегик ракета ташувчи бомбардимончиларини тўхтатиб қолди, деб ёзади «РБК».
Шимолий Америка ҳарбий-космик мудофаа қўмондонлиги маълум қилишича, ҳодиса 1 сентябрь куни эрталаб юз берган. Ҳарбийлар Аляска ҳаво ҳужумига қарши мудофаасининг идентификация зонасида учаётган ракета ташувчи самолётларни кўриб қолиб, уларни тўхтатиб қолиш учун қирувчиларни ҳавога кўтарган. Бундан ташқари, Аляска қирғоқлари яқинидаги ҳаво ҳудудига Россиянинг камида битта Ил-78 заправкачи самолёти ҳам кирган.
F-22 қирувчилари Ту-95 самолётларига улар ҳаво ҳужумига қарши мудофаанинг идентификация ҳудудини тарк этгунича ҳамроҳлик қилиб борди. Бомбардимончилар АҚШ ёки Канада ҳаво ҳудуди чегарасига бузиб кирмаган.
Изоҳ (0)