Ироқнинг Басра шаҳридаги оммавий норозилик намойишлари вақтида энг камида 10 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Шунингдек, 100 дан ортиқ кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.
Бир сутка ичида уч нафар намойиш иштирокчиси ҳалок бўлди. Намойишчилар ҳудудий бошқарув органларининг бир нечта биносини қамал қилган, шунингдек Умм-Қаср порти иши ҳам тўхтаб қолган. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилган.
Басрадаги норозилик намойишлари июль ойида маҳаллий аҳоли вакилларининг ишсизлик даражаси ва инфратузилма аҳволидан норозилиги юфайли бошланган эди. Намойишлар шаҳарда кузатилган ичимлик сувидан оммавий заҳарланиш, сув ва электр тизимидаги узилишлардан сўнг кучайган эди.
Изоҳ (0)