Фижи соҳилларида 7,8 магнитудали зилзила юз берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Зилзила эпимаркази Фижи пойтахти Сува шаҳридан 102 километр жануби-шарқда, 608 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзила оқибатида жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ. Цунами хавфи ҳақида ҳам эълон қилинмаган.
Фижи Тинч океанининг жануби-ғарбида жойлашган архипелаг бўлиб, 300 дан ортиқ оролларни ўз ичига олган.
Изоҳ (0)