Туркияга Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими келаси йил ўрталарида етказиб берилади. Бу ҳақда ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори Дмитрий Шугаев маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Шартнома ижроси график бўйича бормоқда. Етказиб бериш — 2019 йил ўртасида амалга оширилади», — деди Шугаев.
Нашр эслатишича, Россия С-400 ни Туркия томонига 2020 йилда юборишни режалаштирган эди, аммо Анқаранинг илтимоси билан етказиб бериш санаси барвақтроқ муддатга кўчирилди.
Изоҳ (0)