Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатга расмий ташрифи доирасида 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон—Миср бизнес-форуми ва B2B форматида кооперацион биржа бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирларда икки давлат ишбилармонлар ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этади.
Бизнес форум ва кооперацион биржа якунларига кўра туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа соҳаларга оид ўзаро манфаатли инвестицион ва савдо келишувларини имзолаш режалаштирилган.
Шунингдек, бизнес форум доирасида Ўзбекистонда мева-сабзавот ва логистика хабини ташкил этиш масалалари муҳокама этилади.
Изоҳ (0)