Аввалроқ Ўзбекистон Хитой билан бир рельсли йўллар қурилиши ҳақида келишиб олгани хабар берилган эди. Имзоланган шартнома, шу жумладан, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган. Ушбу лойиҳани Россия Олий иқтисодиёт мактабининг Транспорт иқтисодиёти ва транспорт сиёсати институти раҳбари Михаил Блинкин изоҳлади, деб ёзади Sputnik.
«Монорельс транспорт тури сифатида жуда яхши. Асосийси, лойиҳа шаҳарсозлик, иқтисодиёт, шаҳарнинг ўзига хос жиҳатлари каби бир қатор вазиятлар нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. Яна бир масала — у логистикага қанчалик мос тушиши, яъни одамларнинг автобусдан ёки поездан тушиб, бошқа транспортга ўтириши имконияти», — деди Блинкин.
Унинг сўзларига кўра, аниқ ҳисоб-китоблар керак ҳамда бу арзон ёки қимматга тушишини бирдан аниқлаб бўлмайди, бу синчковлик билан ўрганишни талаб қилади.
Изоҳ (0)