Жорий йилнинг 9—12 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрига, шу ўринда Самарқанд шаҳрига Жанубий Корея Республикаси Меҳнат вазирлигининг расмий ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Ушбу расмий делегация ташрифидан мақсад икки давлат ўртасида тузилган ‘Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида’ги Меморандумга мувофиқ олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишларни янада кенгайтиришдир», — деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Абдуазиз Ҳафизов.
Тадбир Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш (KOIKA) марказида ташкил этилади.
Учрашувга шунингдек, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган фуқаролар таклиф қилинади.
Изоҳ (0)