Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Moody’s агентлиги Ўзбекистон банк тизими прогнози бўйича ҳисобот тайёрлади, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Moody’s агентлиги қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон банк сектори бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолмоқда:

— Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларининг иқтисодиётларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. 2018—2019 йилларда ҳам давлат харажатлари, инвестиция маблағлари ва Россиядан меҳнат муҳожирларнинг пул ўтказмаларининг тикланиши эвазига ўсиш суръатлари сақланиб қолади;

— Ўзбекистон банк тизими давлат банкларининг ўртача ҳажми ва устунлиги билан тавсифланади;

— Ўзбекистон банк тизимининг долларизация даражаси юқорилигига қарамасдан, асосан валюта хатарлар марказлашган, биринчи навбатда, давлат банкларида мўътадил бўлиб қолади;

— Ўзбекистон банк тизимининг умуман корпоратив секторга, айниқса давлат корхоналари ва йирик қарз олувчиларга нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда;

— банк активларининг сифати яхши: муаммоли кредитларнинг улуши умуман иқтисодиётнинг ўсиши, инфляция даражасининг пасайиши ва кредитлаштиришнинг тез суръатларда ўсиши натижасида сақланиб қолади (2018 йилда 30—40%);

— соф фоизли маржанинг камайиши ва активларнинг тез ўсиши ҳисобига Ўзбекистон банкларининг даромади ва капиталнинг етарлиги  аста-секинлик билан камайиб боради;

— банк тизимида яхши ликвидлик даражаси сақланиб қолади;

— ҳукумат давлат банкларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Ҳисобот муаллифи — Moody’s агентлигининг Ўзбекистон банк секторининг етакчи таҳлилчиси Петр Паклин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар