Тошкент—Қарши—Тошкент йўналишидаги №760/759 «Афросиёб» тезюрар поездининг қатновига ўзгартириш киритилди. Унга кўра 2018 йил 7 сентябрдан бошлаб мазкур электропоезднинг Шаҳрисабз шаҳригача мунтазам қатнови йўлга қўйилади ва Тошкент—Шаҳрисабз—Тошкент йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
«Афросиёб» электропоезди Тошкентдан Қаршигача бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади, Қаршидан Шаҳрисабзга соат 11:30 да жўнайди, Шаҳрисабздан Қаршига эса соат 15:43 да ҳаракатини бошлайди. Қаршидан Тошкентга бугунги кундаги ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Ҳаракат жадвали ҳақидаги қўшимча маълумотларни расмий railway.uz сайтидан ва жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)