Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани, «Олтин водий» МФЙда яшовчи Ҳ.Ж. исмли аёл ИИБга фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Norma

Фото: Norma

Маълум бўлишича, шу йил февраль ва март ойларида аёлнинг қўшниси, фермер хўжалиги раиси Ш.Х. ва фуқаро Н.И. Ҳ.Ж.нинг турмуш ўртоғига фермер хўжалигидан 3 гектар ер майдони ажратиб беришларини айтади.

Ундан алдов йўли билан 6 миллион 900 минг сўм олишади, бироқ берган ваъдаларини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишади.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.Х. ва Н.И. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди