• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд шаҳридаги «Саховат» уйида Мустақилликнинг 27 йиллик байрами нишонланди

    Самарқанд шаҳридаги «Саховат» уйида мустақилликнинг 27 йиллик байрами муносабати билан маданий тадбир бўлиб ўтди. Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, маданият қўмитаси ва ҳомийлар ҳамкорлигида ташкил этилган байрам дастурида васийликка олинганлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги мавжуд шахслар иштирок этди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатда аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бундай хайрли ишларга жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этиб, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, кексалар, ногиронларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатаётганлиги қувонарли эканлиги билдирилди.

    — Ўзим ўқитувчи бўлиб ишлаганман. 14 йилдан буён «Саховат» уйида яшайман. Бу ердаги ходимларнинг бизга бўлган меҳри бўлакча. Уларнинг ҳаммаси ўз фарзандимдек бўлиб қолган, — дейди Чори бобо Бўронов. — Ҳукуматимизнинг биз кексаларга қаратаётган юксак ғамхўрлигидан жуда ҳам мамнунмиз. Ҳар байрамда мана шундай байрам тадбирларини ташкиллаштириб, кўнглимизни кўтаради. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилигимни билдираман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Саховат» уйида истиқомат қилаётган кексалар байрам дастурхони атрофида дилдан суҳбатлашди. Вилоятда фаолият юритувчи санъаткорларнинг куй-қўшиқларига завқ билан рақсга тушди.

    – Муассасамизда мунтазам равишда байрам тадбирлари, маданий кечалар ўтказиб келинади. Бу йилги мустақиллик байрами ҳам ҳомийлар томонидан юқори савияда ташкиллаштирилди, – дейди «Саховат» уйи раҳбари Сайёра Жаватова. – Йил давомида турли ташкилотлар вакиллари, саховатли кишилар келиб, кексаларимиз учун маданий тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Бугунги байрам дастурхони атрофида ҳам нуронийларимиз кўтарингки кайфият билан яхши ҳордиқ чиқаришди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Айни пайтда мазкур муассасада 131 нафар васийликка олинганлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги мавжуд шахсларга 8 нафар шифокор, 28 нафар ҳамшира ва 34 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат қилиб келмоқда, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Илҳом Ваҳобов. - Нуронийларимизга янада қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида 50 ўринли, шунингдек 25 ўринли ётоқдаги аҳволи оғир фуқаролар учун янги бино қурилмоқда. Ушбу бино 2019 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Қолаверса, ҳозирда 10 миллион сўм маблағ эвазига 2 та ҳаммом қурилмоқда. Шунингдек, 6 йилдан бери ишламай келган лифт қайта таъмирланди.

    — Мен 58 ёшга кирдим. 13 йилдан буён шу ерда яшайман. Муассаса барча шарт-шароитлар яратилган, — дейди Рустам бобо Мамиров.  — Шифокорлар мунтазам равишда ҳолимдан хабар олиб, зарур муолажаларни амалга оширади. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов июль ойи охирида мазкур муассаса фаолияти билан танишиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар мутлақо қониқарсиз эканлигини билдириб ўтганди.

    Хусусан, муассаса ҳудудида ободонлаштириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бино атрофи қаровсиз, ичидаги манзара унданда аянчли: лифт ишламайди, хоналар димиққан, ювиниш хоналари тозалик талабларига жавоб бермайди, ҳожатхоналардаги антисанитария ҳолати ачинарли ҳолда бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Саховат» уйи фаолиятини қисқа муддатли ўрганиш жараёнида тегишли назорат органлари томонидан катта миқдордаги молиявий камомадлар борлиги аниқланган.

    Иш берувчининг ташаббуси билан муассаса раҳбари Толиб Саидов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинганди.

    Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган эди.

    04.09.2018, 19:10   Изоҳ (0)   10895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида АҚШнинг WCC International савдо компанияси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди

    04.09.2018, 18:47

    Жиззахда 3 гектар ер ажратиб бериш учун салкам 7 млн сўм олган фермер ушланди

    04.09.2018, 18:40

    Тошкентга киришда янги арт-объектлар пайдо бўлади

    04.09.2018, 18:20

    АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан баёнот эълон қилди

    04.09.2018, 18:05

    Абдулла Арипов Москвада Дмитрий Медведев билан учрашади

    04.09.2018, 17:45

    Ўзбекистон 2025 йилга келиб пахта толаси экспортидан воз кечишни режалаштирмоқда

    04.09.2018, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.