Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида жойлашган қимматбаҳо меҳмонхона олдидаги гулзорни Ўзбекистондан кўчиб борган қозоқ оиласи полизга айлантирди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Маълум бўлишича, 9 йил аввал Тошкентдан кўчиб келган ака-укалар автомобилларни ювиш шохобчасида ишлайди. «Автомойка»нинг ёнгинасида Radisson ва Park Inn каби элита меҳмонхоналари жойлашган. Шу сабабли бу ердан ҳар куни юзлаб қимматбаҳо автомобиллар ўтади.
Йигитлар бу ердаги гулзорда ўтлар ўсгандан кўра, помидор ва бодринг экинлари ўсгани яхшироқ, деган фикрга келиб, эрта баҳорда уларни эккан ва ёз бўйи ҳосилдан баҳраманд бўлган. Ҳар куни бу ерда ишлашгани сабабли, экинларга кўз-қулоқ бўлиб, суғориб турган.
Изоҳ (0)