Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий ОТМлардан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24—25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларда ўқишни давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Telegram-каналида хабар берилди.
56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги ОТМларнинг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши мумкин.
56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқаролар эса оширилган тўлов-контракт (супер-контракт) миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларда ўқишларини давом эттириши мумкин.
Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларга жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.
Изоҳ (0)