Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти, Чўлпон ота шаҳрида жорий йил 3 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши давлат раҳбарларининг VI саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Саммитда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Сооронбай Жеенбеков қатнашади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия бош вазири Виктор Орбан тадбирда фахрий меҳмонлари сифатида иштирок этади.
Саммит якуни бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашида раислик эса Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Изоҳ (0)