28 август куни Миробод тумани Фитрат кўчасида тўртта автомобиль ва бир пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар қилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
«ВАЗ-2105» русумли автомобилни бошқариб борган 56 ёшли К.Иброҳим қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Lacetti’ни ўтказиб юбормасдан қайрилиб олишга ҳаракат қилган. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси, 20 ёшли З.Жавоҳир бошқарувни йўқотиб йўл четидаги Matiz автомашинасини уриб юборган. Ўз навбатида Matiz зарба кучи туфайли жойидан қўзғалиб, 37 ёшли К.Павелни ва олдиндаги бошқа билан Lacetti русумли автомобилни бориб урган.
Жароҳатланган пиёда шифохонага ётқизилган. Ҳайдовчиларга зиён етмаган.
Изоҳ (0)