• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +46°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ИИБ тизимидаги 5 нафар раҳбар ишдан олинди

    Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 24—26 август кунлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Ўрганишлар давомида вазир Когон, Вобкент, Ғиждувон, Шофиркон туманлари ҳамда Бухоро ва Когон шаҳар ички ишлар бўлимларида бўлиб, уларда мавжуд шароитлар, шахсий таркибнинг маънавий етуклиги ҳамда ҳуқуқий саводхонлиги, раҳбар ва ходимларнинг хизмат вазифалари ижросини ташкил этишнинг самарадорлиги, тартиб-интизомга риоя этиш, аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш аҳволини шахсан ўрганди.

    Ушбу ҳудудларнинг ҳар бирида вазир томонидан раҳбарлар ва барча ходимлар иштирокида танқидий руҳда тезкор йиғилишлар ўтказилиб, ишни ташкил этиш аҳволига баҳо берилди, фаолиятда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, айниқса жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарувчи ҳар қандай ҳолатларга йўл қўймаслик ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича шахсий таркибга аниқ вазифалар юкланди. Ўз хизмат бурчига лоқайдлик билан муносабатда бўлаётган, «халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойилига риоя этмаётган ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилди.

    Уч кун давом этган соҳавий ўрганишларнинг якуний ҳисоботи сифатида 26 август куни вилоят ички ишлар бошқармасида Пўлат Бобожонов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирок этди.

    Йиғилишда вилоятдаги 540 та маҳалланинг 365 тасида, айниқса, Бухоро шаҳридаги барча маҳаллаларда жиноят содир этилишига йўл қўйилганлиги танқид қилиниб, шаҳарнинг энг оғир ҳисобланган Шайхон, Садриддин Айний, Ибн Сино, Наврўз ва Ашрафий маҳаллаларида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгилаш бўйича вилоят ИИБ раҳбариятига тегишли топшириқлар берилди.

    Вилоятда содир этилган жиноятлар сони 100 минг кишига нисбатан ҳисоблаганда 84,4 тани ташкил этгани, бу республика бўйича ўртача кўрсаткичдан ҳам юқорилиги, ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилишининг туб сабаблари ўрганилмаганлиги, уларни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаганлиги оқибатида оила-турмуш доирасида қотиллик ва баданга оғир шикаст етказиш турдаги жиноятлар юз берганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

    Шунингдек, қўриқлаш тизими фаолиятини йўлга қўйиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик тадбирларга соғлиқни сақлаш тизимлари ҳамда ўқув юртларида фаолият олиб бораётган психологларни жалб этиш масалаларида йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Йиғилиш давомида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ хатти-ҳаракатларни содир этган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган эскича иш услубида хизмат қилаётган Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Ш.Ўринов, Ромитан тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ж. Қурбонов, Вобкент тумани ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари А.Адизов, Олот тумани ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари Д.Ҳасанов, Қоракўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Н. Юлдашов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    Шунингдек, хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашмаган қатор раҳбар ва ходимларга турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

    31.08.2018, 11:50   Изоҳ (0)   26316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 4 та машина ва пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    31.08.2018, 11:30

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади

    31.08.2018, 11:10

    Ўзбекистонда автосалонларда транспорт воситаларини ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ 45 та жиноий иш қўзғатилди (видео)

    31.08.2018, 10:50

    1 сентябрдан Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи 4K форматидаги Lux.TV телеканали ишга туширилади (видео)

    31.08.2018, 10:30

    Ўзбекистондаги ягона мактаб формаси юзасидан Халқ таълими вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг фикри эълон қилинди

    31.08.2018, 09:50

    Рашиджон Қодиров иши: Алишер Ҳодиев ҳибсдан озод этилди

    31.08.2018, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қарор муҳокамаси тугамаган эди”, “банкдаги депозит ўқиш сифатига қандай ёрдам беради?” — фаоллар хусусий ОТМларга қўйилган янги талаблардан норози

    Ўзбекистон | 4 июл, 15:12

    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

    Реклама | 4 июл, 15:00

    “Калмар ўйини” актёри Ли Жон Же якуний мавсумдаги чақалоқ саҳнасининг моҳиятини тушунтириб берди

    Кино | 4 июл, 14:45

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасайишни бошлайди

    Ўзбекистон | 4 июл, 14:41

    Гаити пойтахтининг 90 фоизини жиноий тўдалар эгаллаб олди — БМТ

    Дунё | 4 июл, 14:30

    Расман. Нико Уильямс “Атлетик” билан узоқ муддатли шартнома имзолади

    Спорт | 4 июл, 14:17

    Тошкент метросининг 13 та бекатида кассалар ёпилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 13:51

    Райан Рейнолдс, Натали Портман ва шахсий спорт жамоасига эга бўлган бошқа таниқли шахслар

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:47

    Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин сотмоқда — Халқаро олтин кенгаши

    Иқтисодиёт | 4 июл, 13:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.