Москвада Новолипецк металлургия комбинати вице-президенти Бруно Чарльз Де Куман ҳалок бўлди, деб ёзади «Дождь».
Топ-менежер «Сув бўйидаги уй» (Москва дарёсининг Берсеневский қирғоғидаги турар жой)нинг тўққизинчи қаватидан тушиб кетган.
Новолипецк металлургия комбинати матбуот хизмати Де Куманнинг вафотини тасдиқлади, аммо ҳодиса тафсилотларини маълум қилишдан бош тортди.
Эркак воқеа жойида вафот этгани хабар берилмоқда. Ҳодиса сабаблари номаълум, бироқ марҳум маст бўлмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)