Эрон ҳукумати ўнлаб сайтлар ва аккаунтлар орқали давлат ташвиқотини олиб боришга ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларига таъсир ўтказишга уринмоқда. Reuters агентлиги томонидан аниқланишича, Эроннинг таъсир ҳудуди Facebook, Instagram, Twitter ва YouTube’да жойлашган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ўтган ҳафтада Facebook Эрон ва Россия билан боғлиқ бўлган 652 та саҳифани ўчириб ташлаган. Шубҳали саҳифалар киберхавфсизликка ихтисослашган FireEye, шунингдек, ClearSky компанияларининг маълумотлари туфайли аниқланган.
Уларнинг маълумотларига кўра, Виртуал ОАВлар халқаро иттифоқи (IUVM — International Union of Virtual Media) деб аталувчи сайтлар ва аккаунтлар тармоғи интернетда Эроннинг давлат ва ҳукумат тарафдори бўлган нашрлари материалларини тарқатади. Бунда дастлабки манба яширилади. Дастлабки манбалар эса «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланадиган Iran Press нашри, FARS ахборот агентлиги ва Al-Manar телеканали ҳисобланади.
Изоҳ (0)