Шимолий Корея пойтахти Пхеньяннинг шарқидаги Мунсу аквапарки тасвирга олинди. Видео КХДРнинг Россиядаги элчихонаси томонидан тақдим этилган.
Кадрларда аквапаркда эркаклар, аёллар ва болалар сув тоғларида учаётгани, сув ҳавзаларидаги сунъий тўлқинларда сузаётгани ва миноралардан сувга сакраётгани акс этган.
Мазкур аквапарк 2013 йилда очилган. 15 гектар майдонда жойлашган масканда бир нечта очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, волейбол, баскетбол майдонлари, буфет, кафе, бар ва сартарошхона фаолият кўрсатади. Парк Шимолий Кореяга келадиган хорижлик сайёҳллар орасида оммабоп саналади.
Изоҳ (0)