Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси (GACА) бош бошқармаси беш нафар аёл учувчига лицензия бериб, уларнинг Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси самолётларида экипаж командири бўлиб ишлашига рухсат берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Саудия Арабистони аёл фуқароларига лицензиялар бериш GACА ҳаракатлар режасининг бир қисми ҳисобланади, унга кўра, аёллар авиация секторида ишлаш имкониятига эга бўлади, бу эса Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ICAO)нинг мақсадларидан биридир.
Сўнгги вақтларда Саудия Арабистонида кўп сонли аёллар GACА’да ҳамда техник соҳада хизматлар кўрсатувчи компанияларда ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Саудия Арабистонида аёлларга машина ҳайдаш имконини берувчи қирол фармони кучга кирди. Июлда эса мамлакатда аёлларга нотариус бўлишга рухсат этилди.
Изоҳ (0)